Хитой: "оёғи керилган" автобус синови бошланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Хитойнинг Хебей вилоятида узоқ кутилган "оёғини керган" автобусни синовдан ўтказишга киришилган.

Transit Elevated Bus (TEB) деб аталаётган автобусга бундай таъриф берилганининг сабаби у оёғини кериб пастдаги буюм устидан ошиб ўтаётган инсонни эслатади.

Пастки поли ердан 2 метр баландликда бўлган TEB "оёғи остидаги" автомобилларнинг устидан ошиб ўтиб кетаверади.

Электрдан қувват оладиган автобуснинг узунлиги 21 метр, эни 25 метрни ташкил этади ва 300 тачага йўловчини олиб юриши мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Автомобил йўлларининг четида TEB учун махсус темир йўл излари ўрнатилади ва бу автобус тезлигини соатига 60 километргача ошириб ҳаракатлана олади.

Агар зарур бўлса, тўрт автобусни бир-бирига улаш мумкин.

Цинхуандао шаҳрида 300 метрлик синов йўлаги ташкил қилинган ва TEB автобуси ўша ердан синовдан ўтказилади.

"Бу автобуснинг энг устун тарафи у жуда кўп жойни тежаш имкони беради", деб айтган лойиҳа инженери Сонг Йоужоу Хитойнинг давлат назоратидаги Синхуа ахборот агентлиги билан суҳбатда.

"ТЕВ билан метронинг функциялари бир хил, фақат ТЕВ учун йўл харажати метро харажатидан беш баравар кам бўлади", дейди бошқа бир муҳандис Баи Жиминг CCTV телеканалига берган интервьюсида.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Лойиҳа муаллифи бўлган ширкатдан айтишларича, битта ТЕВ автобуси 40 тача оддий автобус ўрнини босиши мумкин.

Автотрасса устидан ҳаракатланадиган улкан автобуснинг митти модели шу йилнинг май ойида Пекинда бўлиб ўтган Халқаро Хайтек кўргазмасида намойиш этилган ва кўпчиликни ҳайратлантирган эди.

Хитойдаги машҳур Weibo микроблог сайтида минглаб кишилар улкан автобус ҳақидаги хабар, фото ва видеоларни бўлашдилар.

Ўшанда ТЕВ ихтирочиси бўлган ширкат автобус синовини август ойида бошлашлари мумкинлиги ҳақида айтган эди.

Бир лойиҳанинг тақдим этилиши ва ғоянинг ҳаётга татбиқ этилиши ўртасида шунча қисқа вақт ўтгани ҳам кўпчиликни ҳайратлантираётганини кўриш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.