Афғонистонда сайёҳлар ҳужумга учради

Фото муаллифлик ҳуқуқи AREF KARIMI
Image caption Нотинчликларга қарамай, Ҳирот шаҳри ҳали ҳам хорижий сайёҳларни жалб қилади

Афғонистон ғарбида қуролли кишилар хорижий сайёҳларни олиб кетаётган машиналар карвонига ҳужум қилиб олти кишини яралаганлар.

Афғон расмийларининг Би-би-сига айтишича, 12 сайёҳ афғон аскарлари ҳимояси остида Ҳирот шаҳрига кетаётганларида пистирмага учраганлар.

Ҳирот ҳокимининг воизи Жайлони Фарҳод Би-би-сига сайёҳлар саккиз британиялик, уч америкалик ва бир немис эканини билдирди.

Сайёҳларнинг баъзилари енгил жароҳат олишгани ва ҳозирда касалхонада эканликлари айтилади.

Афғонистоннинг магистрал йўллари ўта хавфли бўлиб, жангарилар ҳужумлари ва одам ўғирлашлар тез-тез юз бериб туради.

Бир афғон ҳайдовчи ҳам мазкур ҳужумда яраланган.

Қуролли кишиларнинг ким экани номаълум, аммо улар мамлакат бўйлаб ўз ҳужумларини авж олдирган Толибон аъзолари экани ишонилади.

Расмийларга кўра, пистирма Ҳиротга элтувчи йўлда жойлашган Чашти Шариф туманида юз берган. Ҳозирда у ерга қўшимча кучлар сафарбар этилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.