Карачида тошқинда қурбонлар бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи FAREED KHAN

Покистоннинг Карачи шаҳрида юз берган кучли сув тошқини оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти ток уришидан ҳаётдан кўз юмганлар.

Бошқа қурбонлар устига девор тушиб кетгани ёки том босиб қолгани айтилмоқда.

Карачи шаҳри жойлашган Синд вилояти ҳокими аҳолига электр энергияни тиклаш ва шаҳарда ҳаётни нормаллаштиришга ваъда берган.

Сув тошқинлари Карачида кўчаларни сув остида қолдирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

"Менга сизнинг ёрдамингиз зарур. Карачи-бизнинг умумий уйимиз. Уни тоза сақлаш бизнинг вазифамиз", деган Саййид Мурод Али сув босган туманларга ташрифи чоғи.

Пайшанба куни Покистон қирғоқ шаҳарларига кучли жала ёққан. Кундузи ҳарорат 32-34 даража бўлган шаҳарда турли касалликлар тарқалиш хавфи бор. Расмийлар тозаликка риоя қилишдан огоҳлантирганлар.

Карачида табиий офат натижасида қарийб 400 электр кабеллари ишдан чиққан.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.