Покистондаги портлашда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлганлар

Кветта шифохонаси олдида Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Покистон расмийларига кўра, Кветта шаҳридаги шифохонада юз берган портлаш оқибатида 60 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 100 атрофида одам яраланган.

Ҳодиса душанба куни эрталаб рўй берган.

Шифохонага бундан олдин отиб ўлдирилган таниқли адвокат Билол Анвар Касий жасади олиб келинган пайтда рўй берган.

Полицияга кўра, худкуш ҳужумчи ўзини-ўзи портлатган.

Портлаш ортидан отишма овозлари эшитилган.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф ушбу ҳужумни қоралаб чиққан.

Билол Анвар Касий Балужистон Адвокатлар бирлашмаси раҳбари эди.

У Кветтадаги маҳкамага бораётган пайтида отиб ўлдирилган.

Касий жасади шифохонага олиб келинган пайти у ерда кўплаб юристлар ваа журналистлар бўлганлар.

Ҳужум учун ҳозирча ҳеч ким масъулиятни олмаган.

Балужистон вилояти раҳбари Санауллоҳ Зеҳрий жароҳатланганларга энг яхши тиббий муолажа кўрсатилади, деб айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾ Instagram - BBC UZBEK
  • ◾ Twitter - BBC UZBEK
  • ◾ Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾ Facebook - BBC UZBEK
  • ◾ Google+BBC UZBEK
  • ◾ YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾ Skype - uzbekbbclondon
  • ◾ bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.