Эрдўғон ўлим жазоси тикланишига қарши эмас

Image caption Истанбул

Истанбулда энг камида миллион киши ҳарбий тўнтариш уринишини қоралаб намойишга чиққан.

Маҳаллий телеканалларга кўра, намойишларга беш миллионга қадар одам йиғилган.

Президент Эрдўғон агар парламент ва жамоатчилик ўлим жазосини тиклаш тарафдори бўлса, у бундай бир қарорга қарши чиқмаслигини айтган.

Эрдўғон шунингдек, давлат ҳарбий тўнтаришга уринишда айбланган Фатҳуллоҳ Гуленнинг барча тарафдорларидан тозаланишини урғулаган.

АҚШда яшаётган Гулен ҳарбий тўнтариш ортида турганини рад қилади.

Намойишда Туркиянинг уч йирик мухолифат партиясидан иккитаси иштирок этган.

Курд партияси эса намойишга таклиф этилмаган.

15 июл ҳарбий тўнтариш ҳаракатида 270 дан ортиқ инсон қурбон бўлганди.

Унинг ортидан ҳукумат авваллари мисли кўрилмаган "тозалаш" амалларини ўтказишда айбланди.

Ғарб давлатлари ҳукуматнинг тўнтариш ҳаракатига муносабатини танқид остига олди.

Гулен ким?

АҚШда яшаб келадиган таниқли туркиялик диний даъватчи Фатҳуллоҳ Гулен президент Эрдўғондан кейинги иккинчи таъсир доираси кучли инсон ҳисобланади.

Фатҳуллоҳ Гулен ва Ражаб Тойиб Эрдўғон сафдош бўлишган, сўнг ораларидаги муносабат ёмонлашган.

Туркия ҳукумати 15 июл кунидаги давлат тўнтаришига уриниш ортида Фатҳуллоҳ Гулен турганини айтадилар ва АҚШдан уни топширишни талаб қилади.

Барбод бўлган давлат тўнтаришига уриниш ортидан Туркия ҳукумати Фатҳуллоҳ Гулен ва гуленчиларга алоқадорлик гумони билан 60 минг ортиқ киши ҳибсга олинган, ишларидан ҳайдалганлар ёки тергов қилина бошлаган.

Улар орасида ҳарбийлар, ҳакамлар, университет ўқитувчилари, журналистлар ва бошқа давлат идоралари ходимлари бор.

Ҳукумат гуленчиларга алоқадор деб 2000 дан ортиқ ташкилот фаолиятини тўхтатишга қарор қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар