Хитойлик сайёҳ тил билмаганидан 'қочқин'га айланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Хитойлик сайёҳ қарийб икки ҳафтани Олмониянинг Дортмунд шаҳри муҳожирлар марказида ўтказди. У ҳамёни ўғирлангани ҳақида полицияга айтмоқчи эди. Бироқ англишиб муҳожирлик хизматига мурожаат қилади ва натижада қочқин сифатида рўйхатга олинади.

Немис тилини ҳам, инглиз тилини ҳам билмаган 32 ёшли хитойлик ҳамма зарур анкеталарни тўлдиради, тиббий теширувдан ўтади ва бармоқ изларини топширади. Сўнгра ундан Шенген визаси босилган паспортини олиб, ўзини муҳожирлар учун вақтинчалик манзилга жойлаштиришади.

Хитойлик эркак юз бераётган воқеаларни ҳаммасини сўзсиз қабул қилади. Уни овқатлантиришади ва кундалик эҳтиёжи учун пул беришади.

Хатони халқаро "Қизил Хоч" ташкилоти маҳаллий бўлими ходими шарофати билан тузатишга имкон туғилади. "Қизил Хоч" ишчиси хорижлик ҳеч ҳам қочқинга ўхшамаслигига эътибор беради.

Ниҳоят вазиятга хитой тилидан таржимоннинг олиб келиниши билан ойдинлик киритилади. Аниқ бўлишича, эркак Оврўпо бўйлаб ўзи мустақил саёҳат қилишга қарор берган экан. У Олмониядан сўнг Италия ва Францияга ҳам боришни режалаштирган, бироқ тил билмаслиги унга панд бериб қўйган.

Хуллас хитойликнинг бошпана сўраб ёзган аризаси бекор қилинади ва унга сайёҳатини давом эттиришига изн берилади.

Олмониянинг WDR телеканали хабар беришича, эркак ўзи билан содир бўлган ишга ҳеч бир эътироз билдирмаган, фақат Оврўпони бошқача тасаввур қилганини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.