Афғонистон: ҳаво ҳужумида ИШИД раҳбари ўлдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC Monitoring

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, Афғонистонда "Исломий давлат" жангари гуруҳига қарши ҳаво ҳужуми натижасида гуруҳнинг маҳаллий бўлими етакчиси Ҳoфиз Саид Хон ўлдирилган.

Ўтган йили афғон махсус хизматлари Ҳафиз Хон ўлдирилганини айтган, бироқ бу ИШИД қўмондонлиги уни рад қилиб чиққан эди.

Америка ҳарбийларининг ҳозирги хабари ҳам мустақил манбалардан тасдиқланганича йўқ.

Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлиги аниқлик киритишича, ракета ҳужуми Саид Хон бўлган хонадонни нишонга олган. Ҳужум 26 июлда амалга оширилгани айтилмоқда.

Ўша куни афғон кучлари ҳам Нангарҳор вилоятида ИДга қарши кенг кўламли амалиётлар бошланганини маълум қилганлар. Амалиёт ортидан қарийб 120 жангари ўлдирилган.

Бироқ уларнинг орасида Саид Хоннинг борлиги айтилмаган эди.

Муқаддам Саид Хон Толибон қўмондонларидан бўлган, сўнгра "Исломий давлат"га байъат келтирган.

2015 йил январ ойидан бери бу икки террористик гуруҳ Афғонистонда назорат учун бир-бирига қарши курашиб келади.

Толиблар мамлакатнинг кўпгина минтақаларида назоратни сақлаб келади. Бироқ ИШИД ўз сафларига Толибон қўмондонларини жалб қила бошлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio