'Боко Ҳарам' ўғирланган қизлар видеосини кўрсатди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
"Боко Ҳаром" янги видео ошкор қилди

Нигериядаги исломчи 'Боко Ҳарам' гуруҳи Чибок шаҳрида икки йил аввал ўғирлаб кетилган 270 қиздан баъзиларини намойиш этувчи видони ошкор қилган.

Видеода ниқоб кийган қуролли ортида 50 яқин қизлар тургани, баъзилари йиғлаган ҳолда кўринади.

Ниқобли киши қизлардан 40 нафари турмушга берилгани ва бошқалари Нигерия ҳукумати ҳаво ҳужумлари оқибатида ўлдирилганини айтган.

У қизларни қўйвориш эвазига жангариларни қамоқдан озод қилишни талаб этади.

Қизлардан бири ҳам уларни озод қилиш йўлида ҳукуматни Боко Ҳарамнинг қамоқдаги аъзоларини қўйиб юборишга даъват қилган.

'Боко Ҳарам' 2014 йил апрел ойида Чибокда 276 мактаб ўқувчи қизларни ўғирлаган, улардан баъзилари кейинроқ қочишга муваффақ бўлган эдилар.

Бироқ айтилишича, 219 қиз ҳали ҳам асирликда қолмоқда.

Жангари гуруҳ олдин ҳам қизлар иштирокида икки видео тарқатган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption "Боко ҳарам" Ғарб таълимини ҳаром деб билади.

'Боко Ҳарам' раҳбари Абубакар Шекау қизлар исломни ўрганаётганларини айтган, уларни жангариларига эрга беришни ёки қул қилиб сотиш билан таҳдид қилганди.

Қизлар ўғирланганидан сўнг бутун дунёда ижтимоий тармоқлар орқали #BringBackOurGirls (қизларимизни қайтаринг) кампанияси бошланган, унда жумладан АҚШ биринчи хоними Мишел Обама ҳам қатнашиб, жангариларни қоралаган эди.

Янги видеога кўра, қизлар жангарининг саволига жавоб беришади ва Нигерия ҳукуматидан 'Боко Ҳарам' талабини бажаришни сўрашади.

Видеода қизлардан бири қўлида ёш бола билан ўтирибди. Бу баъзи қизлар жинсий зўрланганини бевосита исботлайди. Улар жангариларга эрга тегишга мажбур қилинган бўлишлари мумкин.

Яна бир кадрда жангарилар одам таналарини кўрсатиб, улар 'Боко Ҳарам'га қарши авиаҳужумлар натижасида ҳалок бўлган қизчалар жасади эканини таъкидлайди.

Видео 'Боко Ҳарам' гуруҳи ичида бўлиниш юзага келгани ҳақидаги хабарлар ортидан чиққани кузатилмоқда.

Ҳукуматга кўра, 'Боко Ҳарам'га бериладиган ташқаридан молиявий ёрдам бошқа исёнчи тўдаларга нисбатан камайгани гуруҳ ичида парокандаликни келтириб чиқарган деб қаралмоқда.

Нигерияда ҳалифалик ўрнатишини айтадиган "Боко ҳарам" Ғарб таълимини ҳаром деб билади. Гуруҳнинг номи- Boko Haram ҳам шу маънони англатади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio