Туркиядаги портлашда қурбонлар бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Туркия шарқида содир этилган ҳужум оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, юздан ортиғи яраланган.

Ал-Жазира телеканалига кўра, қурбонлар сони еттита.

Диёрбакир шаҳридаги полиция участкаси олдида автомобил портлаши натижасида 70 киши жароҳат олган, ундан 20 нафари полиция ходимлари экани айтилади.

Шифокорларга кўра, қурбонлар сони ошиш эҳтимоли бор.

Ҳозирча портлашга масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаган.

Ҳукумат портлашлар Курдистон Ишчилар партиясининг амали деб қарамоқда.

Эрон чегарасидаги Ван турк вилояти полиция участкасида яқинида бомба ўрнатилган машина портлатилиши ортидан уч киши ҳалок бўлган¸ 40 дан ортиғи яраланган.

Портлашдан бироз ўтиб¸ Элазиг шаҳарчасидаги полиция биноси олдида ҳам машина портлатилган, уч одам ўлган¸ 120 дан ошиғи жароҳатланган.

Anadolu агентлиги ҳужумга Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчи партияси алоқадор бўлиши мумкинлигини қайд этган.

Ўтган йил июл ойидан бери Туркия жануби-шарқида вазият таранглашган.

Қатор портлашларга Туркия ҳукумати курд исёнчиларини айблаши ортидан Курдистон Ишчилар партияси ва Туркия ҳукумати ўртасидаги оташкесим барбод бўлган. Бир қатор ҳужумларга масъулиятни Курд Ишчилар партияси ўз зиммасига олди.

Туркия шарқида қуролли кураш олиб бораëтган Курдистон ишчилар партияси Туркиядан айро Мустақил курд давлати қуришни хоҳлайди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.