ИШИД "жонли қалқон" остида Манбижни тарк этгани сурати чиқди

Фото муаллифлик ҳуқуқи SDF

Сурия демократик кучлари ИШИД гуруҳининг "жонли қалқон" остида Манбижни тарк этаётгани акс этган аэросуратларни чоп этган.

Суратларда кўринган жангариларнинг юзлаб машиналари ичида тинч фуқаролар бўлганлари айтилади.

Сурия демократик кучларига кўра, сурат 12 августда олинган.

Исёнчилар, жумладан курдлар конвойни тўхтатмаган ёки унинг ҳаракатига тўсқинлик қилмаганлар. Ҳар бир автомашина ичида жангарилар тинч фуқароларни қалқон сифатида ўтирғизган. Машиналар Туркия чегарасига кетаётгани тахмин қилинади.

Сурия демократик кучлари АҚШ бошчилигидаги коалиция дастагида 10 ҳафталик қамалдан сўнг Манбиж шаҳри устида тўлиқ назорат ўрнатишга муваффақ бўлишди. Мақсад ИШИД жангариларига Туркия чегарасига борадиган йўлни беркитиш, уларни шаҳардан сиқиб чиқариш эди.

Манбиж Туркия чегарасида жойлашган бўлиб, жангариларнинг асосий қароргоҳи Раққа шаҳрига элтувчи йўлда муҳим нуқта саналади.

Исёнчилар ИШИД манзилларига қарши ҳужумларни 1 июнда бошладилар.

ИШИД шаҳарни сақлаб қолишга иложи йўқлигига амин бўлгач, 100-200 жиҳодчи конвой ташкил қилиб, ҳар бир машинага қуролсиз одамларни жойлаштириб, шаҳардан чиқиб кетиш йўлини топган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.