Туркия Исроил билан муносабатларни яхшилашга келишди

Image caption Туркиянинг инсонпарварлик юк олиб кетаётган "Мави Мармара" флотилияси Исроил денгиз махсус хизматлари томонидан ушланган эди.

Туркия парламенти Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувни тасдиқлади.

15 августда давлат тўнтаришига уринишдан сўнг келишувни кўриб чиқиш тўхтатиб турилган эди.

Келишувга биноан, Исроил 2010 йилда 10 туркиялик фаолнинг ўлими учун 20 млн доллар товон пули тўлаши лозим.

Олти йил олдин Исроилнинг "Озодлик флотилияси" махсус хизмат ҳарбийлари амалиётида Ғазо бўлгасига инсонпарварлик ёрдами олиб бораётган 10 туркиялик ҳарбий ҳалок бўлган эди.

Анқара ўз навбатида ҳодисага алоқадор Исроил ҳарбийларига нисбатан жиноий жазо қўлланишидан воз кечиши керак.

Туркия ва Исроил ўртасида муносабатларни яхшилаш ҳақида ҳужжат июл охирида имзоланган эди. Исроил парламенти олдинроқ келишувни тасдиқлаганини билдирган.

Дастлаб Анқара Ғазо қамалини бекор қилишни талаб қилган эди, бироқ якуний келишув нусхаси бу нарсани кўзда тутмайди. Шу билан бирга, Туркия Ғазога инсонпарварлик кўмаги бериш ҳуқуқини ва аҳоли учун бир қатор зарур иншоотлар қуриш ҳуқуқини қўлга киритган.

Бундан аввал Исроил собиқ ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман Туркия Исроил билан ярашмоқчи бўлса, ҳеч бир талаб қўйиши керак эмаслигини айтганди.

Туркия парламенти тасдиғидан сўнг, Анқара ва Исроил дипломатик алоқаларни тиклаш учун янги элчиларни тайинлашлари ҳам кутилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio