Колумбияда ёзувчи Маркес акси билан пул чиқарилди

Колумбия ҳукумати машҳур ёзувчи Габриэл Гарсиа Маркес сурати акс этган банкнотларни муомалага чиқарган.

50 минг песо ( 17 АҚШ доллари) лик янги пул ёрқин қизил рангга бўялган ва унда Маркес икки марта акс эттирилган.

Одатий суратдан ташқари купюрада ёзувчининг ижодкорона сурати берилиб, атрофида капалаклар айланаётгани кўрсатилган.

Бу рамз унинг "Юз йил ёлғизликда" романига ишора қилади.

50 минг песолик пулларнинг тантанали тақдимоти Санта-Марта шаҳрида бўлиб ўтган.

1982 йилда Нобел мукофотига сазовор бўлган Габриэл Маркес адабиётда рўёвий реализмнинг асосчиларидан бири саналади.

Машҳур ёзувчи 2014 йил 87 ёшида вафот этганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio