Италиядаги зилзилада ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган

24 август тонгга яқин марказий Италияда рўй берган кучли зилзилада камида 60 инсон ҳалок бўлган, олдинроқ 150 киши бедарак қолаётгани айтилганди, кўплаб бинолар бутунлай бузилган.

Ер силкинишининг кучи Рихтер шкаласи бўйича 6,2 баллни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Перуджа шаҳридан жануби-шарқида бўлган. Ер силкинишлари пойтахт Римда ҳам сезилган.

Ер қимирлаган вақти инсонлар ухлаб ётган бўлганлар.

Аматриче шаҳри ҳокими шаҳарнинг ярми буткул вайрон бўлганини айтган. Вайроналар остида инсонлар бор. Шаҳар электр энергиясиз қолган.

Кўчки содир бўлган, йўллар ёпилган, кўприк қулаши мумкинлиги огоҳлантирилган.

Италияда зилзилалар тез-тез содир бўлиб туради. 2009 йилда Акуила туманида содир бўлган 6,3 балли зилзила оқибатида 300 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг