Италия: вайроналар орасидан одамлар қидирилмоқда

Италияда 24 августда рўй берган зилзила қурбонлари сони 247 тага етган. 368 ярадор ҳақида хабар берилмоқда.

Вайроналар остида ҳамон ўнлаб одамлар ёрдам кутишяпти.

Италия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, қурбонлар сони ошиши мумкин. Ҳалок бўлганлар орасида кўплаб болалар бор.

Зилзила вайрон қилган шаҳарларда 4300 қутқарувчи ва кўнгиллилар ишламоқдалар. Улар қўллари билан ва махсус асбоблар орқали одамларни тортиб олишмоқда.

Фожеа ҳудудидан 2500 киши хавфсиз жойга кўчирилган.

Қутқарув ишлари кечаю кундуз тинмаяпти.

Пескара-дель-Торо шаҳрида ер силкиниши кучидан деярли барча бинолар бузилган.

Сейсмик беқарор ҳудудда жойлашган Италияда зилзилалар тез-тез содир бўлиб туради. Мутахассислар ер силкинишлари такрорланиши эҳтимолидан огоҳлантиради.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.