Франция маҳкамаси: буркини тақиқи қонунга зид

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Франциянинг энг юқори маъмурий маҳкамаси денгиз соҳилларида аёлнинг бутун баданини ёпадиган сузиш кийимини тақиқлаш қарорини тўхтатган.

Муслималарнинг танасини буткул ёпиб омма олдида чўмилишига имкон берадиган сузиш костюмига "бурқа" ва "бикини" сўзлари қўшилмасидан "буркини" деб ном берилган, охирги вақтларда буркини можароси энг юқори нуқтасига кўтарилди.

Охирги кунларда Францияда буркинида жамоат жойида пайдо бўлишни тақиқлаган маҳаллий маъмуриятлари сони 26 га етди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Денгиз соҳилларида буркини хавфсизлик ва жамоат тартибини кўзлаб бекор қилингани айтилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар хабар қилишларича, охирги икки ҳафта мобайнида қирғоқда буркинида пайдо бўлгани учун 16 аёл жаримага тортилган.

Бу жарималар муслималар ҳуқуқларининг поймол этилишидир, деб баҳолаганлар инсон ҳақлари ҳимоячилари.

Ницца шаҳрида эса қуролли полиция ходимлари соҳилда Сиам исмли аёлдан кийимининг юқори қисмини ечишга мажбур этганлар ҳамда уни жаримага тортганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Буркинини тақиқлаш қарорини қайта кўриб чиқишга Франция мусулмонлари ташкилоти ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Лигаси чақирдилар, Лига фаоллари маҳкамага мурожаат қилдилар.

25 август куни Лондон шаҳрининг ҳокими Содиқ Хон ва Париж ҳокими Анн Идалго Франциянинг соҳилолди шаҳарларида буркинини тақиқлаш қарорини танқид қилиб чиқдилар.

Лондоннинг биринчи мусулмон ҳокими Содиқ Хоннинг айтишича, ҳеч ким аёлларга нима кийишни буйруқ бериши керак эмас.

Шу билан бирга у Францияда нима учун фавқулодда ҳолат жорий этилганини тушунишини қайд этган.

Париж ҳокими Идальго хоним буркини атрофида бошланган баҳсни "жазава" деб атаб, уни бас қилишга чақирган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг