Италия қурбонларга мотам тутмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шанба куни Италияда рўй берган зилзилада ҳалок бўлганлар хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Италияда давлат байроқлари туширилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Чоршанба, 24 август куни 6,2 балли ер силкиниши оқибатида 278 инсон қурбон бўлган, жароҳат олган қарийб 400 нафари касалхоналарда қолмоқда.

Италия Бош вазири Маттео Ренци зилзиладан энг кўп зарар кўрган Аматриче шаҳридаги видолашув маросимида қатнашган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Аматричеда 200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, вайроналар остидан тирик қолганларни топиш тобора камаймоқда.

Аматриче ҳокими яна 15 инсон бедарак қолаётганини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Италия ҳукумати бедарак кетганлар топилмагунча қидирув ишлари давом этишини билдирди.

Қурбонларнинг аксарияти италияликлар. Шу билан бирга, қурбонлар орасида бир нечта хорижлик, жумладан уч британиялик ҳам бор.

Қайта силкинишлар қидирув ишларини оғирлаштирган. Аматричега олиб борадиган асосий йўлдаги кўприк кучли зарарланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Агар кўприк қулаб тушса, Аматриче ташқи дунёдан узилиб қолишидан огоҳлантиради шаҳар расмийлари.

Икки мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолганлар.

Бош вазир Ренци тиклаш ишларига 50 млн евро ажратилишишга ваъда берган.

Италия марказий қисмида, Перужа шаҳридан жануби шарқда содир бўлган кучли зилзила кучи мамлакатнинг кўп жойларида, эпицентрдан 140 км узоқликда жойлашган Рим, шимолдаги Болонья, марказдан 220 км узоқ жанубдаги Неаполда ҳам сезилган.

Зилзила марказига яқин Аматриче ва Пескара-дель-Тронто шаҳарлари кучли зарар кўрган.

Сейсмологлар ер силкинишлари қайтарилишидан огоҳлантирганлар. Кучли зилзиладан кейин ҳам ўнлаб кичик силкинишлар қайд этилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.