Трамп муҳожирлик устидан назоратни кучайтирмоқчи

АҚШ президентлигига Республикачи партиядан номзод Дональд Трамп Айовода ҳукуматнинг муҳожирлик устидан назоратини кучайтиришга ёрдам берадиган тизим ишлаб чиқишга ваъда берган.

Бу тизим АҚШга келиб- кетувчиларни кузатишга имкон беради. Виза муддати тугагандан сўнг ким мамлакатда қолганини аниқлаштиради, деб айтган Трамп.

Бундан ташқари у ноқонуний муҳожирлар ижтимоий нафақа олмайдилар, деган. Трамп жаноблари шунингдек, Мексикагача жанубий чегарага қадар девор тўсиқ ўрнатилиши тарафдори эканини тасдиқлаган.

Трамп муҳожирлик масаласига муносабатини бироз юмшатган. Олдинроқ у мамлакатдан ноқонуний яшаётган 11 млн кишини ҳайдаб чиқаришни таклиф қилганди.

Аммо кейинроқ фақат қонунбузарликни чиқариб юборишни билдирган.

Трамп ўзининг баҳсли чиқишлари билан нафақат мухолифларини, балки партиядаги сафдошларининг ҳам танқидларига учраган.

АҚШ Президентлигига сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтади. Трампнинг асосий рақиби Демократик партиядан номзод, собиқ давлат котиби Хиллари Клинтондир.

Трамп Хиллари Клинтонни АҚШ президенти бўлишга соғлиги кўтармайди, деб айтганди.

Айни пайтда Трампнинг шифокори унинг ўзини тиббий текширишга атиги 5 дақиқа кетганини маълум қилиб, бутунлай соғлом эканини таъкидлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.