Сурияда турк аскари ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Туркия Сурияда бошлаган қуруқликдаги амалиётларида дастлабки қурбонни берган.

24 августда бошланган "Фрот қалқони" амалиёти давомида бир турк аскари нобуд бўлган, учтаси яраланган.

Айни пайтда фаолларга кўра, Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳаво ҳужумларида камида 30 тинч фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Сурия инсон ҳақларини кузатиш гуруҳи хабар беришича, Жеб эл Касса қишлоғи ҳаводан бомбаланган. 20 киши ўлган, 15 киши жароҳат олган.

Ал Амарна яқинида яна 15 киши ўлгани айтилмоқда. Бироқ Туркия ҳарбийлари ҳаво ҳужумларида 25 киши ҳалок бўлгани, уларнинг курд жангарилари эканини таъкидламоқда.

25 августда Сурия исёнчилари турк танклари дастагида ИШИД назоратида бўлган Жераблус шаҳрини қўлга киритган эдилар.

Жераблусда Туркия танклари курд исёнчилари томонидан артиллерия ўқига тутилганда бир ҳарбий ҳалок этилган.

Туркия ҳукумати ҳужумни Курдистон Ишчи Партияси амалга оширганини айтган.

28 августга ўтар кечаси Диярбакир шаҳри аэропорти нишонга олинган. Диёрбакир расмийларига қараганда, жангарилар аэропортнинг полиция пунктини кўзлаганлар.

Haberturkка кўра, курд исёнчилари томонидан тўрт ракета отилган, лекин ҳеч кимга зиён етмаган.

Туркиянинг Суриядаги амалиётларига қарама- қарши баҳолар берилмоқда.

Сурия Ташқи Ишлар вазирлиги мамлакат суверинитетини бузиш деб атаган. АҚШ амалиётларни қувватлайди. Америка ҳам Туркиянинг, ҳам курд исёнчиларининг иттифоқчиси саналади.

Туркия билан муносабатлари совуқлашгач, Сурия курдистони билан муносабатларни бошлаган Россия ҳам ҳарбий ҳаракатлардан хавотирини билдирган.

Россия Ташқи Ишлар вазирлиги бу амалиётлар минтақада вазиятни ёмонлаштиради деган фикрда.

Москва шунингдек, Сурия инқирозини ечиш музокараларида курдлар иштирок этиши керак дейди.

Анқара "Фрот қалқони" амалиётининг мақсади ИШИД билан бирга Туркияда содир этилган қатор портлашларга масъул Курд Ишчилар партияси эканини таъкидлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.