Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси сафарини бекор қилди

АҚШ президентлигига Демократ номзод Ҳиллари Клинтон Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

АҚШ президентлиги сайловида Демократ номзод Ҳиллари Клинтон Калифорнияда режалаштирилган сайловолди тадбирларини бекор қилган.

Бунга Клинтон хонимнинг тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб қолгани сабаб бўлган.

11 сентябр куни Нью-Йоркдаги 2001 йил портлашлари қурбонларини хотирлаш маросимида қатнашаётган пайти Ҳиллари Клинтон ўзини ёмон ҳис қилган.

Твиттерда Клинтон хонимнинг мадорсизликдан оёғида тура олмай қолган пайтда қўриқчилари қўлтиғидан ушлаб туришгани фотосурати тарқалган.

Дастлаб сафдошлари Клинтон хонимни "иссиқ ургани"ни айтишган.

Шифокор кўригидан кейин эса пневмония ташхиси қўйилган, Клинтон хонимга ётиб дам олиш ва барча сафарларини бекор қилиш маслаҳати берилган.

Ҳиллари Клинтон 68 ёшда ва у АҚШда президентликка сайланган энг кекса инсон бўлишни истамоқда.

Бу борада рекорд Роналд Рейганга тегишлидир.

Бироқ Клинтон хонимнинг Республикачи рақиби Доналд Трамп ва унинг сайлов кампанияси бўйича жамоаси Клинтон хонимнинг соғлиги унинг президентлик вазифаларини адо этишга имкон беришини савол остига олиб келади.

Трампнинг ўзи эса 70 ёшда.

Клинтон хонимнинг саломатлиги ёмонлашгани Америкадаги президентлик сайлови энг муҳим палласига кирган пайтда юз бергани учун бу ҳодиса бутун дунё эътиборини тортган.

У Лос-Анжелес ва Сан-Францискода сайловолди тадбирларини ўтказишни мўлжаллаган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ