Британиянинг Саудиядаги элчиси Исломни қабул қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи @FAWZIAH1

Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси Саймон Коллиз Исломни қабул қилди ва Ҳаж амалини адо этди.

Подшоҳ Сауд номидаги университет ходими ўзининг Твиттердаги саҳифасида британиялик элчи ва рафиқасининг Маккада Ҳаж пайтида олинган суратини чоп этди.

Ва унинг остига "Илк бор Саудия Арабистонидаги Британия элчиси Исломни қабул қилгач, ҳажни адо этяпти: Саймон Коллиз ўзининг рафиқаси билан", деб ёзиб қолдирди.

Ушбу янгилик тез суръатларда ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Жаҳоннинг йирик нашрлари ҳам бу ҳақда хабар бердилар.

Ижтимоий тармоқларда бу хабар бениҳоя хуш қаршиланган.

Элчининг эҳромда тушган сурати кўп маротаба бўлишилган, Твиттер , Инстаграм ва Фейсбукда юзлаб изоҳлар қолдирилган.

Саймон Коллиз умрининг 30 йилини мусулмонлар орасида ўтказганидан сўнг Исломни қабул қилишга қарор берган.

Бундан аввал у Сурия, Ироқ ва Қатарда элчи бўлиб ишлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.