Кашмирда вазият янада таранглашди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Мактаб ўқувчиси Носир Шафийнинг дафн маросими йирик норозилик намойишига айланиб кетган.

Ҳиндистон расмийлари хабар тарқатишича, ўзларининг назорати остидаги Кашмирда Ҳиндистон армиясининг 17 ҳарбийси ўлдирилган.

Ҳарбийларнинг қуролли шахслар ҳужуми қурбони бўлганлари хабар қилинмоқда.

Ҳиндистон расмийларига кўра, тўрт қуролли шахс Ури шаҳридаги ҳарбий базага ҳужум қилганлар.

Аскарларни ўққа тутиб, гранаталар улоқтирганлар.

Ўртада отишма бир неча соат давом этгани, ҳужумчиларнинг тўрттови ҳам ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

Бундан олдин Кашмир маркази Шринагарда мактаб ўқувчиси бўлган боланинг дафн маросими йирик норозилик намойишига айланиб кетган.

Носир Шафий 16 сентябр, жума куни йўқолиб қолган.

Кейинроқ унинг жасади топилган, жасадда кўп сондаги ўқ излари бўлган.

Ҳудудда комендантлик соати эълон этилган ва одамларнинг тўпланиши тақиқланган.

Бунга қарамасдан, минглаб кашмирликлар Носир Шафийнинг жанозасига йиғилганлар.

Шу йил 9 июлида Кашмирнинг Ҳиндистон бошқарувига қарши қуролли қаршилик кўрсатиб келадиган гуруҳнинг ҳарбий қўмондони 22 ёшли Бурҳон Ванийнинг ўлдирилди.

Бу ҳодиса Кашмирда норозиликлар янада кучайиб кетишига олиб келди.

Ўшандан кейинги норозиликларда 80 га яқин инсон ҳалок бўлди.

Қурбон Ҳайити арафасида Кашмир расмийлари комендантлик соати эълон қилдилар.

Армияга ҳар қандай зўравонликни бостиришга тайёр бўлиб туриш буйруғи берилди.

Ҳиндистон расмийлари хабар қилишича, ўз назоратларидаги ҳудудда комендантлик соати эълон этилиши сабаби, бўлгинчиларнинг норозилик амалиётлари ташкил этишининг олдини олиш бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.