Анжелина Жоли ва Брэд Питт ажрашмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Америкалик актриса Анжелина Жоли турмуш ўртоғи Брэд Питтдан ажралиш учун ариза берган.

Актрисанинг матбуот хизмати билдиришича, "оиланинг соғлиги ҳаққи" шундай қарорга келинган.

Шу билан бирга, Жолининг ҳимоячиси бу мавзуда изоҳ бермаслигини қайд этиб, журналистлардан актрисанинг шахсий ҳаётини ҳурмат қилишни сўраган.

Америка ва Британия нашрларига кўра, Жолининг ажралиш тўғрисидаги аризасида эри билан муросага кела олмаганига ишора қилинади. Шунингдек, олти болани Жолида қолдириш ва Питтга уларни кўриб туришга рухсат беришни сўрайди.

Журналистлар таъкидлашича, Жоли фарзандлар тарбиясида эри қўллаган усулдан норози бўлган.

Бу борада Питт ва унинг вакиллари томонидан муносабат билдирилганича йўқ.

Анжелина Жоли ва Брэд Питт 2014 йилда расман турмуш қуришган. Бунгача 10 йил бирга яшаб, олти болани тарбиялашган. Фарзандларининг учтаси биологик, учтаси асраб олинган.

Брэд Питт Анжелина Жолидан олдин актриса Женифер Анистонга уйланган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.