Эстонияда илк бор аёл киши президент бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EUROPE.EU
Image caption Эстониянинг янги президенти

Эстонияда илк бор аёл президент қудратга келган.

Кёрсти Калюлайдни душанба куни парламент сайлаган.

Эстония президентлиги учун сайловда қатнашган 98 депутатнинг 81 нафари Калюлайд хонимга овоз берган.

Қолган депутатлар қарши бўлишган.

Аммо ғалаба учун Калюлайд хонимга фақат овозларнинг учдан иккиси кифоя бўлур эди.

Эстония парламент республикаси саналади.

Шунинг учун ҳам президентнинг ваколатлари кескин чекланган.

Президентлик конституцияга биноан кўпроқ рамзий аҳамият касб этадиган лавозимдир.

Бундан аввал мамлакат парламенти икки бор президент сайлашга ҳаракат қилган, аммо ҳеч бир натижага эришмаганди.

Delfi маълумотларига кўра, 46 ёшда бўлган Калюлайд хоним биология билан бир қаторда бизнес юритиш соҳасида таълим олган.

Унинг илк йирик лавозими ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари охирида Hansapank банкида сармоя лойиҳасига раҳбарлик бўлган.

1999 йилдан Калюлайд хоним Бош вазир Март Лаарнинг иқтисод масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимда ишлай бошлаган.

Калюлайд хоним 2004 йилдан бери Оврўпо Иттифоқининг аудит палатасида ишлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар