Вице-президентлик баҳси: Трамп - "телба", Клинтон - "ожиз"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Тим Кейн ва Майк Пенс баҳси қизғин ўтди

АҚШда вице-президентликка номзодларнинг қизғин эҳтирослар билан ўтган баҳсида Доналд Трамп "телба ёки маньяк", Ҳиллари Клинтон эса "ожиз ва бефойда" дея қораланди.

Демократлар партиясидан номзод Тим Кейн ва Республикачилар номзоди Майк Пенс абортдан тортиб Россиягача бўлган мавзуларда тўқнашдилар.

Аммо, уларнинг энг ўткир танқидлари Клинтон хоним ва жаноб Трамп ҳақида эди.

Америкаликлар президент сайловларида овоз беришларига 34 кун қолар экан, вице-президентликка номзодлар Виржиния штатидаги Лонгвуд Университетида баҳслашдилар.

90 дақиқалик дуэлда одатда босиқлик билан гапирувчи жаноб Кейн баҳс бошиданоқ ҳужумга ўтди.

Икковлон бир-бирининг гапини тез-тез бўлди, аммо жаноб Пенс афтидан вазмин эди.

Трамп президентлиги остидаги ядровий қуролларнинг хавфи ҳақида гап кетганда жаноб Кейн Республикачи собиқ президент Роналд Регандан иқтибос келтирди.

Унинг айтишича, жаноб Реган бир марта ядровий қуроллар тарқалиши ҳақида гапириб, "қандайдир телба ё маньяк фожеали оқибатни келтириб чиқариши мумкин" деб огоҳлантирган.

Жаноб Кейн бу огоҳлантириши билан Реган Трампдек одамни назарда тутганини айтди.

58 ёшли сенатор Кейн Трампнинг беқарор характерини ҳам танқид қилди. "У Коинот гўзали билан Твиттерда уруш бошлаб ҳам қовун тушириб қўяди", - деди у.

Жаноб Кейн Трампнинг Россия Президенти Владимир Путинни олқишлаб чиққанини ҳам қаттиқ қоралади.

Кейннинг айтишича, Трамп диктаторларни мақтайди ва Путин, Ким Чен Ин, Саддам Ҳуссайн ва Муаммар Қаддофийларга Маунт Рашмордагидек ҳайкал қўйган.

Аммо 57 ёшли жаноб Пенс жавобига кўра, Путин Трампни унинг куч-қудрати учун ҳурмат қилган бўларди.

Унинг айтишича, Россиянинг митти раҳбари жаҳон саҳнасида АҚШдаги маъмуриятнинг кучли бўлиб келмоқда.

"Мен бу билан Путинни олқишламаяпман. Мен бу билан Ҳиллари Клинтон ва Барак Обаманинг ожиз раҳбариятини қоралаяпман", - деди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг