Афғонистонга 15,2 млрд доллар ёрдам берилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Брюсселдаги халқаро анжуманда донор-мамлакатлар Афғонистон тараққиётига кейинги тўрт йил давомида 15,2 млрд доллар ажратишга ваъда бердилар.

Донорларнинг диққатини Суриядаги уруш кўпроқ жалб қилиб турган бўлсада, Афғонистонга ҳам кўмак ажратиш маъқулланган.

Токиода бундан тўрт йил олдин ўтган анжуманда ривожланган давлатлар 16 млрд доллар ажратган эдилар.

Афғонистонга ёрдам бўйича анжуманда 70 дан ортиқ мамлакат ва 20 халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишган.

"Мен истардимки, сиз бу йўлни ёлғиз ўтмайсиз. Ҳозир Афғонистон халқига бизнинг инвестициямиз зарур" деб айтган Оврўпо халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш комиссари Невен Мимица.

Халқаро маблағ бериш эвазига Афғонистон ҳукумати коррупцияга қарши ислоҳотлар ўтказиши ва инсон ҳақлари вазиятини яхшилаши зарур.

Бундан ташқари Кобул Оврўподан чиқариб юборилаётган афғон муҳожирларни қабул қилишни тезлаштиришга рози бўлган.

Брюсселда халқаро анжуман ўтаётган пайтда Толибон жангарилари Қундузга ҳужумларни оширишган ва душанба тунда Қундуз шаҳрига киришга муваффақ бўлишган.

Афғонистон армияси ва махсус хизматлари қарийб 32 афғон вилоятида толиб жангариларига қарши жанг қилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook- BBC UZBEK
  • ◾Google+ BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - bbcuzbekradio
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.