Samsung: Galaxy Note 7 ни ўчириб қўйинг

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Galaxy Note 7

Жанубий Кореянинг йирик ширкати Samsung Galaxy Note 7 ақлли телефонлар эгаларига мурожаат қилиб, уларни ўчириб қўйишни тавсия қилган.

Аввалроқ бу ускуналар ўзидан ўзи ёниб кетаётгани ҳақида бир неча хабарлар пайдо бўлганди.

Ширкат шунингдек, Galaxy Note 7 телефонлари савдосини мутлақо тўхтатишини айтган.

Сентябр ойида Galaxy Note 7 батареялари ўзидан ўзи портлаб кетаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан, Жанубий Корея ширкати 2.5 ақлли телефонларни савдодан қайтариб олганди.

Кейинроқ эса барча телефонларнинг батареялари алмаштирилгани ва улар хавфсиз эканини даъво қилганди.

Аммо сўнгги хабарларга кўра, ўша алмаштирилган телефонлар ҳам "ёнмоқда".

Америкада алмаштирилган Galaxy Note 7 эгаси тунда тутун ҳидидан уйғониб кетганини, кейинроқ маҳаллий ҳаво ширкати учоғидан йўловчилар айнан шу телефоннинг тутаб кетгани туфайли эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқади.

Самсунг ширкатидаги бу муаммо нозик ва ҳал қилувчи бир даврда ўртага чиқмоқда дейди Би-би-си билан суҳбатда Andrew Milroy of Frost & Sullivan ширкатининг технологиялар бўйича мутахассиси.

"Самсунг ўзининг бозордаги рақибларига қарши жиддий одимлар отаётганди. Бу ускунадаги даҳшатли қусур эса ширкатнинг рақобатбардошлигига жиддий зарба беради".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар