Сурия инқирози: Путин Франсага бормайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Россия президенти Владимир Путин Франсага режаланган сафарини бекор қилган.

Россия президенти Владимир Путин Франсага режаланган сафарини бекор қилган.

Икки давлат ўртасида Сурия масаласида жиддий қарама-қаршилик бўй кўрсатгани бу режанинг бекор қилинишига сабаб дея кўрилмоа.

Шу ой охирларида Франсага сафар қиладиган Путин президент Олланд билан учрашиши ва православларнинг янги черковини очиб бериши керак эди.

Париж Россия президенти билан фақат Сурия ҳақида сўзлашиш истагини изҳор этиши билан бу сафар қолдирилди, дейди Франса президенти маъмуриятидаги манба.

Душанба куни Франса президенти Олланд Россия Ҳалабдаги бомбарбимони учун уруш жиноятларида айбланиши мумкин деган иддао билан чиққан эди.

Франса президенти маъмурияти Россия мулозимларига президент Олланд Путин билан фақатгина бир марта учрашиши ва унда ҳам Сурия масаласи ўртага қўйилиши ҳақида айтишган.

Шундан сўнг Москва томони президент Путиннинг сафари қолдирилиши ҳақида маълум қилган.

Президент Олланд аввалроқ Франса телевизиони билан суҳбатда Суриядаги амалиётлар Халқаро Жиноий Маҳкамада кўриб чиқилишини айтган эди.

Сурия ва Россия бу маҳкамага аъзо бўлишмаган.

Москва тинч аҳолини нишонга олаётганини кескин рад қилиб келади.

Кремл Сурияда фақат "террорчи кучларга қарши амалиётлар" ўтказаётганини урғулайди.

Ўтган ҳафта Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ҳалаб бомбардимонини тўхтатишга доир резолюциясига вето қўллаган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар