Қочқинлар идораси раҳбари Гутерриш БМТ Бош котиби бўлади

Antoniu Guterrish Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Португалия собиқ бош вазири, шу пайтгача Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги раҳбари Антониу Гутерриш номзоди БМТ Бош котиблигига тасдиқланган.

Бир неча кун олдин БМТ Хавфсизлик Кенгаши жаноб Гутерриш номзодини қўллаб-қувватлаган, 13 октябр куни Бош Ассамблея қочқинлар идораси раҳбарининг ташкилот бош котиблигига тасдиқлаган.

Ҳозирги пайтда Пан Ги Мун БМТ Бош котиби лавозимини эгаллаб турибди.

Антониу Гутерриш 2017 йилнинг 1 январидан дунёнинг энг нуфузли ташкилотига раҳбарликни бошлайди.

У 2021 йилнинг 31 декабригача Бирлашган Миллатларга раҳбарлик қилади.

Антониу Мануэл де Оливейра Гутерриш 1949 йили Лиссабон шаҳрида туғилган.

Лиссабон Олий Техника институтида инженерлик иши ва физикани ўрганган.

1971 йили институтни тугатганидан кейин ўқитувчи сифатида фаолият бошлаган.

1974 йили Португалия Социалистик партиясига аъзо бўлиб кирган.

1993 йили Социалистик партия бош котиблигига сайланган.

Антониу Гутерриш 1995 йилдан 2002 йилгача Португалия бош вазири лавозимини эгаллаган.

2005 йили БМТ Қочқинлар агентлигининг Олий комиссари этиб тайинланган.

Таҳлилчиларга кўра, жаноб Гутерришнинг раҳбарлиги йилларида Қочқинлар агентлигининг Женевадаги идорасидаги ходимлар сони қисқартирилган, агентликнинг дунёнинг "қайноқ нуқта"ларида юзага келган инқирозлар пайти қочқинларга ёрдам бериш амалиёти тезлашишига эришилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.