Анталияда портлаш юз берган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Туркиянинг сайёҳлик шаҳри бўлган Анталияда портлаш юз берган.

Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.

Туркия оммавий ахборот воситаларига кўра, портлаш Анталия ва Кемерни боғлайдиган автотрасса яқинида жойлашган балиқчилик портида содир бўлган.

Воқеа жойида полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Доган агентлиги билдиришича, балиқчилик порти икки ракета ҳужумига учраган. Ракеталар тоғлик ҳудудидан отилган ва балиқчилик маҳсулотлари дўкони устига тушган.

Анталия сайёҳлик шаҳри сифатида марказий осиёлик, айниқса россиялик туристлар орасида машҳур. Туркиядаги бошқа марказий шаҳарларидан фарқли Анталия тинч ҳисобланади, бунгача бирор бир террористик ҳужум ҳолатлари қайд этилмаган.

Шу йил ёзида Истанбул ва Анқарада давлат тўнтаришига уриниш содир бўлган вақтда ҳам Анталияда сокинлик ҳукм сурган.

Бироқ Суриядаги урушнинг Туркиядаги вазиятга таъсири, курд исёнчиларининг фаоллашуви, Россия учоғини турк қирувчи учоғи томонидан уриб туширилиши ортидан совуқ муносабатлар сайёҳлик бизнесига ҳам жиддий таъсир қилмай қўймаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.