Ассад: Ҳалабсиз Сурияда ғалаба бўлмайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Башар Ассад

Сурия президенти Башар ал Ассадга кўра, Ҳалабни мавҳ этиш билан бутун мамлакатни қайта назорат остига олиш мумкин бўлади.

Россия газеталаридан бири билан суҳбатида Ассад "ҳудудни тозалашда давом этиш" ва исёнкорларни "Туркияга қайтариб ҳайдашдан" бошқа чора йўқлигини айтган.

Сурия ава Россия ўтган ҳафталарда яна Ҳалабни қақшатқич ҳаво ҳужумларига тутган.

Айни пайтда Суриянинг Туркия билан чегарасида бомба ҳужуми рўй берган, кўплаб инсонлар қурбон бўлган.

Машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 17 киши қурбон бўлган.

Улар асосан Озод Сурия Армияси исёнкор гуруҳининг жангарилари бўлгани айтилмоқда.

Бу ҳужум бўйича ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Шу ой бошларида ИШИД камида 29 кишининг ётиғини қуритган бошқа бир ҳужумга масъулият даъвоси билан чиққан, қурбонларнинг аксарияти исломий жангарилар экани маълум бўлганди.

Бошқа йўл йўқми?

"Комсомольская правда" билан суҳбатда президент Ассад Ҳалабни мавҳ этиш билан у Суриядаги урушда ғалаба қилишини айтган.

"...шаҳар олинганидан кейин биз бошқа ҳудудларни ҳам террорчилардан тозалаймиз", деган у.

"Бу ҳудудни тозалашда давом этиш керак. Террорчиларни келган жойлари - Туркияга қайтариш керак ва ёки ўлдириш лозим. Бошқа йўл йўқ", деб айтган Ассад.

Туркия Ғарб ва минтақадаги бошқа бир қатор давлатлар каби Суриядаги исёнкорларни дастаклаб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар