Франция Калей жамлоғини "тозалаш"ни бошлаган

Калей жамлоғи Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Муҳожирлар рўйхатдан ўтиш учун навбат ҳосил қилганлар.

Франциянинг шимолий соҳилидаги Калей муҳожирлар жамлоғини тозалаш амалиётига 1200 дан ортиқ полиция ходими ва бошқа расмий мулозимлар жалб этилган.

Охирги пайтда жуда абгор ҳолатдаги "Жунгли" деб аталган жамлоқда 7000 тача инсон яшаб келган.

Франция расмийлари Калей жамлоғини "тозалаш" 24 октябрдан бошланишини эълон қилган ва у ердаги муҳожирларни рўйхатдан ўтишга чақирган.

Душанба тонгидан муҳожирлар рўйхатдан ўтиш учун навбат ҳосил қилганлар.

Дастлабки 60 тача муҳожир ўтирган автобус Франциянинг бошқа жойларидаги қочқинлар марказига йўл олганю

Калей узоқ йиллар давомида Британияга ўтиб олишни хоҳлаган ноқонуний муҳожирлар маскани бўлиб келган.

Франция ҳукуматининг сўнгги қароридан кейин айрим муҳожирлар рўйхатдан ўтишни хоҳламай, Британия ўтишга интилишлари мумкинлиги борасида хавотирлар билдирилган.

Шанба-якшанба кунлари айрим қочқинлар билан тўқнашувлар ҳам юз берган.

Африка, Яқин Шарқ мамлакатларидан, шунингдек, Афғонистондан етиб борган муҳожирлар ўзбошимчалик билан ясаб олган бошпаналарнинг бузилиши 25 октябр куни бошланиши кутилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.