Кветта: Полиция коллежига ҳужумда 59 талаба қурбон бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Кветта

Жангарилар Кветтадаги полиция коллежига ҳужум уюштирар экан, камида 58 талаба қурбон бўлган.

Душанба куни кечқурун худкушлик белбоғларини тақиб олган уч жангари коллеж биносига кирган, хабарларга кўра, бир неча талабани гаровга олган.

Бир неча соат давом этган хавфсизлик амалиётларида барча ҳужумчилар ўлдирилган.

Ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Аммо сўнгги йиллар Кветта бир неча бўлгинчи ва исломчи гуруҳлар томонидан нишонга олиб келинмоқда.

Балужистон полиция коллежидан юзлаб талабалар кўчирилган.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, амалиётлар давомида камида 3 та портлаш рўй берган.

"Мен камуфляж кийган, Калашников автоматларини кўтариб олган уч кишини кўрдим. Улар юзларини беркитиб олишганди", деб айтган талабалардан бири AFP билан суҳбатда.

Юздан ортиқ талаба жароҳатлангани хабар қилинди.

Август ойида Кветтадаги адвокатлар ва шифохонани нишонга олган ҳужумларда 88 киши қурбон бўлган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар