"Мумбайдаги Бухорий масжидига аёллар кириши мумкин"

Ҳожи Али Даргоҳ мақбараси Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ҳиндистонда машҳур ва Мумбай шаҳрининг дунё бўйлаб рамзига айланган Ҳожи Али Даргоҳ деб номланган мақбаранинг ичига аёллар кириши мумкин, деган қарор чиқарган Ҳиндистон Олий маҳкамаси.

Ҳожи Али Даргоҳ мақбарасининг ичкарисига хотин-қизларнинг киришини мақбара бошқарув кенгаши 2012 йили тақиқлаган эди.

Бошқарув кенгаши ўзининг бу қарорини муқаддас қабр бор бинога аёлларнинг кириши гуноҳ бўлади, дея тушунтирган.

"Ҳиндистон муслималари ҳаракати" деб номланган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти мақбара бошқарувчиларининг қарори устидан шикоят қилганлар.

Иш Ҳиндистон Олий Судигача чиқиб, "Ҳиндистон муслималари ҳаракати" маҳкама ишини ютиб чиқди.

"Бу хотин-қизлар ҳуқуқларининг ғалабасидир", деб айтган ташкилот вакили.

Ҳожи Али масжиди Араб денгизининг ичидаги Ворли деб ном берилган оролчада жойлашган.

Масжидни асли келиб чиқиши Бухородан бўлган бой савдогар Ҳожи Али Шоҳ Бухорий 1431 йили қурдирган.

Ҳожи Али Шоҳ Бухорий ўзининг барча бойлигини камбағалларга тарқатиб Маккаи-Мукаррамага Ҳаж зиёратига отлангани билан машҳур бўлган.

Вафотидан кейин Ҳожи Алининг жасади ўзи барпо этдирган мажмуа ичида дафн этилган.

Аксар мусулмонлар Ҳожи Алини авлиё деб биладилар.

Ҳожи Али Даргоҳни ҳар ҳафтада ўн минглаб зиёратчилар зиёрат қиладилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.