Афғонистонда 30 га яқин инсон ўлдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Афғонистонда 30 га яқин инсон ИШИД гуруҳига алоқадор жангарилар томонидан ўғирланган ва сўнгра қатл қилинган.

Мамлакат марказий қисмидаги Ғор вилояти расмийларига кўра, маҳаллий кишилар тоғдан ўтин териб юрган пайтларида ушланганлар.

Полициянинг одамларни қутқариш ҳаракати ортидан "Исломий давлат" қўмондонларидан бири ўлдирилган, бунга қасдма-қасд жангарилар гаровдагиларни ҳалок этишган. Қурбонлар орасида болалар бўлгани хабар қилинади.

"Исломий давлат" жангари гуруҳи Афғонистонга ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилиб келади. Бироқ бундан олдин улар асосан мамлакат шарқида фаолият олиб боришган.

Охирги ойларда Афғонистоннинг турли минтақаларида жангариларнинг фаоллиги кучайгани сезилган. Афғонистон шимоли-шарқидаги вазият эса жиддий ёмонлашган. Мамлакатнинг Фарёб ва Қундуз туманларида толибон ва ҳукумат кучлари ўртасида қақшатқич жанглар юз берган. Ушбу туманларда ҳам ИШИД ҳам Толибон ўз назоратини ўрнатишга ҳаракат қилади.

"Исломий давлат" Буюк Хуросонда ўз халифалигини тузганини билдиргандан сўнг, 2015 йил январида ИШИД ва Толибон жангари гуруҳи бир-бирига қарши уруш эълон қилди. Қадимда Афғонистоннинг Покистон, Эрон ва Марказий Осиё билан чегарадош ҳудудлари Хуросон деб аталган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.