Ироқ қўшинлари Мўсулдан 1 километр узоқда

Мўсул учун жанглар Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ироқ армиясининг махсус кучлари ИШИД назоратидаги Мўсул шаҳри четидан бир ярим километр масофада турибдилар ва шаҳарга бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда.

31 октябр тонгидан Ироқнинг Аксилтерроризм Хизмати(CTS)нинг юзлаб жангчилари Базвая қишлоғига бостириб кирганлар.

Базвая Мўсулдан олдинги энг сўнгги қишлоқ бўлган.

Ироқ ҳукумат кучлари билан бирга сафар қилаётган Би-би-си мухбири Иан Паннелнинг ҳикоя қилишича, Базвая билан Мўсул орасидаги масофа 3 километрни ташкил этади.

Қишлоққа ҳужум бошланганидан кейин "Исломий Давлат" жангарилари томонидан кичик қуролли қаршилик кўрсатишган, автомобилларга ўрнатилган бомбалар билан ҳарбийлар карвонига ҳужум қилишга уринганлар.

Мўсулга жанубдан Дажла дарёси орқали амалиёт бошланиб "чап соҳил"ни қўлга киритиш режалаштирилгани ҳақида айтишган ҳарбийлар.

Дажла шимолидан оқиб келиб Мўсул шаҳрининг ўртасидан оқиб ўтади.

Базвая қишлоғи ИШИД қўлидан тортиб олиниб, қишлоқ узра Ироқ байроғи кўтарилганидан кейин қўмондонлар бундан кейин қандай ҳаракат қилишни муҳокама этмоқдалар.

Мўсулдан 17 километр жанубдаги Эллаг қишлоғи ҳам Ироқ ҳукумат кучлари назоратига ўтгани хабар қилинган.

Ҳарбийлар Мўсулдан жануби-шарқ ва шимолдаги қатор қишлоқларни ҳам қўлга киритганини айтмоқдалар.

Шимолдаги Шура шаҳридан қўшинлар Ҳаммам ал-Алил шаҳри томон илгари силжиганлар.

Мўсулни тортиб олиш мақсадидаги жанглар 17 октябрда бошланган, бу амалиётларга 50 мингча Ироқ хавфсизлик кучлари, Курд Пешмерга жангчилари, Сунний Араб қабилалари ва Шиа жангари гуруҳлари вакиллари жалб этилганлар.

Амалиётлардан олдин Мўсулда 3000 дан 5000 тагача "Исломий Давлат" жангариси, 1,5 миллионча тинч аҳоли бор деб ишонилган.

Охирги икки ҳафта мобайнида шаҳардан 17700 тинч аҳоли чиқишга муваффақ бўлган.

БМТ 700000 аҳоли Мўсулдан қочиб чиқиши мумкин деб тахмин қилади.

Мўсул 2014 йил июнида ИШИД назоратига ўтган, шаҳардаги масжидда ИШИД раҳбари деб кўрилган Абу Бакр Бағдодий халифалик барпо этганлари ҳақида эълон қилган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ