Туркияда Cumhuriyet журналистлари ҳибсга олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Cumhuriyet

Туркиянинг мухолифатпараст саналган Cumhuriyet газетасининг 9 нафар журналистлари ҳибсга олинган.

Газетанинг муҳаррири, таниқли карикатурачи ва аксилҳукумат журналист қўлга олинганлар орасида эканлиги айтилган.

Сўнгги вақтлар Туркияда президент Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг танқидчилари дея кўрилган журналистларга нисбатан қаттиқ босим ўтказилмоқда.

Жума куни сафларида курдларга ҳайриҳоҳ ҲДП (HDP) партияси раҳбарлари бўлган тўққиз сиёсатчи қамоққа ташланганди.

Бугун HDP мулозимларидан яна тўққиз маҳаллий раҳбар Аданада ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган.

Cumhuriyet Эрдўғонга танқидий қарашда бўлган саноқли нашрлардан бири саналади.

Газетанинг журналистлари АҚШда истиқомат қилаётган ва ҳукумат томонидан биринчи даражали душман деб кўриладиган Фатҳуллаҳ Гулен билан алоқаларда айбланишган.

Туркия ҳукумати бу диний арбобни сўнгги давлат тўнтариши ҳаракати ортида турганликда айблайди, аммо Фатҳуллоҳ Гуленнинг қатъиян рад этишича, бу ҳодисага ўзининг ҳеч бир алоқаси йўқдир.

Аммо шу йил июл ойида юз берган ушбу воқеа ортидан Туркия ҳукумати кенг кўламли " тозалаш амалиётлари"ни бошлаб юборган.

Тўнтаришга уринишдан бери мамлакатда 110 минг киши ишдан ҳайдалган ва ё четлаштирилган.

Қарийб қирқ минг киши ҳибсга олинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ