Баҳс: Америка сайловлари ва мусулмонлар

8 ноябр куни америкаликлар Қўшма Штатларнинг 45-Президентини сайлашади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Brian Blanco
Image caption Трамп ва Клинтон

Оқ Уйга кимнинг келиши бутун дунё, жумладан, Ислом дунёси учун ҳам муқаррар акс таъсирга эга бўлади.

АҚШ сайловларининг мусулмонлар учун қанчалик аҳамиятли эканини тушуниш учун биргина ота-бола Бушларнинг Ироқ урушларини эслаш кифоя.

Pew Research Center маълумотларига кўра, 2014 йили 0,9% фоиз америкаликлар ўзларининг мусулмон эканликларини айтишган.

2011 йилда Америка Мусулмонлари ташкилоти ошкор этган маълумотларга кўра, мамлакатда 2,75 миллион мусулмон бўлган.

Республикачилардан номзод Доналд Трамп, 'мусулмонлар АҚШ учун таҳдид', деган баёнот билан чиқиб, мусулмон инсонларнинг Америкага киришини маън этиш лозим, деб айтган эди.

Трампнинг мусулмонлар ҳақидаги ушбу баёноти АҚШ ва бошқа мамлакатларда сиёсатчилар ва диний раҳбарлар томонидан кескин танқидларга сабаб бўлди.

Америка-Ислом алоқалари кенгаши (CAIR) томонидан чоп этилган сўнгги ҳисоботга кўра, сўровга тортилган мусулмон овоз берувчиларининг 72% фоизи Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонга овоз беришларини айтганлар.

Одатда америкалик мусулмонлар республикачилар учун овоз бериб келишган.

Америка сайловлари ва мусулмонлар мавзуидаги баҳсда Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Содиқ қори Камолиддин ҳамда АҚШда яшаётган собиқ дипломат ва арабшунос Тошпўлат Йўлдошев иштирок этганлар.

Паҳлавон Содиқ олиб борган суҳбатни Содиқ қори Камолиддин бошлаб беради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.