Мўсул яқинида оммавий қабр топилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Оммавий қабрдан юмшоқ ўйинчоқ ҳам топилди

Ироқ терговчилари ўзини Исломий Давлат деб атовчи жангари гуруҳ қўли остида қолаётган Мўсул шаҳрига яқинлашаётганда оммавий қабрни топганлар.

Ироқ ҳарбийларига кўра, Ҳамам ал-Алил туманидаги қишлоқ хўжалик коллежи ҳудудида топилган қабрда 100 нафарча боши танасидан жудо қилинган одамларнинг жасадлари бор.

Жасадларнинг аксари скелетга айланиб бўлгани учун қурбонлар ким эканини аниқлашга ҳозирча имкон бўлмаган. Қурбонлар хавфсизлик зобитларими ёки оддий фуқаролар экани номаълум.

Ироқ қўшинлари Мўсулга 30 чақиримча масофа қолганида кучли бадбўй ҳидни сезишлари ортидан оммавий қабрни топганлар.

Бульдозер ёрдамида қазилган қабрдан суяклар, кийим парчалари ва полиэтилен пакетлар чиққан.

Associated Press хабар агентлиги намойиш қилган кадрларда бир ҳарбий қабрдан топилган юмшоқ ўйинчоқни ушлаб тургани акс этади.

Ниневеҳ вилояти кенгаши аъзоси Абдул Раҳмон ал-Ваггаанинг айтишича, ИД жангарилари қишлоқ хўжалиги коллежи ҳудудидан "қатл майдони" сифатида фойдаланганлар.

ИД жангарилари кўплаб оммавий қотилликларни амалга оширганлар ва ўтган бир неча ҳафта ичида яна хунрезлик қилишда айбланганлар.

Мўсулни ИДдан тортиб олиш бўйича Ироқ армияси амалиётлари 17 октябрда бошланганидан бери, ИД жангчилари ортга чекинишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг