Порошенко Саакашвили истеъфосига қарши эмас

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Саакашвили Порошенко таклифи билан Украинадаги губернаторлик лавозимида ишлаган

Украина Президенти Петр Порошенко мамлакат ҳукумати Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг истеъфо аризасини қондиришига ишонишини айтди.

Жаноб Порошенкога кўра, Саакашвили мухолифатга қўшилиб сиёсий карьерасини бошлаши мумкин.

У Саакашвилининг истеъфо қарорини "грузин сайловларидаги мағлубияти" билан боғлади.

Саакашвилининг "Ягона миллий ҳаракат" партияси Грузияда октябрда бўлиб ўтган сайловларда мағлуб бўлди. Унга грузин сайловчиларининг 27,11 фоизи овоз берган, унинг асосий рақиби "Грузин орзуси" эса 48% овозларни қўлга киритган.

Порошенконинг эслатишича, Украина бир қатор грузин сиёсатчиларини ислоҳотлар ўтказиш учун мамлакатга ишга таклиф қилган ва уларнинг аксари ҳали лавозимларида ишлашаяпти.

"Уларнинг баъзилари грузин сайловларида ютқазгач, Украинада сиёсий фаолиятларини бошлашга қарор қилганлар", - деб айтган Порошенко, Интерфакс хабарига кўра.

Душанба куни Одесса вилояти губернатори, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ўз лавозимини тарк этишини айтди ва Одессада "бандитизмга бевосита ҳомийлик қилаётган Киевдаги коррупционерлар"га қарши қаттиқ танқидий чиқиш қилди.

Саакашвили Порошенкони Одесса вилоятидаги "коррупцион кланларни шахсан қўллаб-қувватлаш"да айблади. "Порошенко Одессада иккита кланни қўллаб-қувватлаяпти: бу Труханов ва Урбанский кланлари. Вилоятдаги бутун ҳокимиятни уларга ва бўлгинчиларга беришган", - деди у.

Михаил Саакашвили Одесса вилояти маъмуриятига раҳбар этиб 2015 йил майида тайинланганди. У Одессада кескин ислоҳотлар ўтказишга ваъда берган, аммо тайинланишидан кўп ўтмай ҳукумат бошланган тортишувлари оммавий тус олди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг