Фотогалерея: Америка янги президентини сайлаган кун

Supporters of Republican presidential candidate Donald Trump Фото муаллифлик ҳуқуқи John Locher / AP
Image caption 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечасига "драматик тун" дея таъриф берилди. Бундан олдин ўтказилган омма фикрини ўрганиш натижаларини инкор этиб, Республикачи номзод Доналд Трамп АҚШнинг Флорида, Оҳайо ва Шимолий Каролинадек сайловда муҳим ҳисобланган штатларида кўп овозни қўлга киритди. Доналд Трампнинг ғалабаси яқин кўрингани боис унинг Нью-Йоркдаги тарафдорлари ғалаба хурсандчилигини бошлаб юбордилар.
Supporters of Republican presidential candidate Donald Trump Фото муаллифлик ҳуқуқи Shawn Thew / EPA
Image caption Доналд Трампнинг ўзи Оҳайодан ва Оҳайо унга кучли дастак берди.
A group of women react as voting results come Фото муаллифлик ҳуқуқи Drew Angerer / Getty Images
Image caption Анча вақт икки номзод орасида фарқ кам бўлди. Бироқ якуний натижага яқин қоларкан, Демократ номзод Ҳиллари Клинтоннинг дастакловчилари кўз ёшларини тўхтата олмадилар.
A woman weeps as election results are reported Фото муаллифлик ҳуқуқи Frank Franklin II / AP
Image caption Клинтон хоним Калифорния, Орегон, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Коннектикут, Массачусетс, Мэриленд, Вермонт, Делавере, Иллинойс, Род Айленд, Ҳавайи, Вашингтон ва DCда, Нью-Мексико ва Колорадо штатларида кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди.
Voters wait in line in front of a polling station to cast their ballots in the US presidential election in Scottsdale, Arizona Фото муаллифлик ҳуқуқи Laura Segall / AFP
Image caption 100 миллиондан ортиқ АҚШ фуқаролари овоз бериш учун участкаларга бордилар, сайловчиларнинг узундан-узун навбатлари юзага келди.
Democratic presidential nominee former Secretary of State Hillary Clinton greets supporters after voting at Douglas Grafflin Elementary School in Chappaqua, New York Фото муаллифлик ҳуқуқи Justin Sullivan / Getty Images
Image caption Клинтон хоним ттурмуш ўртоғи Билл Клинтон билан Нью-Йоркдаги сайлов участкасида овоз беришди. Сўровлар натижаларига кўра, Клинтон хонимнинг дастакловчилари Доналд Трампникидан кўп эди ва кўпчилик Ҳиллари Клинтон осонлик билан ғалаба қозонади деб ўйлаган эди.
Republican presidential candidate Donald Trump, accompanied by his wife Melania in New York Фото муаллифлик ҳуқуқи Evan Vucci / AP
Image caption Доналд Трамп ҳам рафиқаси билан Нью-Йоркда овоз берди. Икки номзод ҳам ўз сайлов кампаниясининг охирги кунларида кўп овозни таъминлайдиган штатларга эътибор қаратдилар. Булар Шимолий Каролина, Пенсилвания ва Мичиган бўлди.
Lucille Lemkin waits in her stroller as her mother casts her ballot at the Luxe Hotel, California Фото муаллифлик ҳуқуқи Mike Nelson / EPA
Image caption Лос-Анжелес, Калифорния. Бу қизалоқ онаси овоз бериб бўлгунича сабр билан кутиб турди.
Fabio Alvarado, 91, originally from El Salvador was sworn in as a US citizen on election day Фото муаллифлик ҳуқуқи Mario Anzuoni / Reuters
Image caption Асли Эл-Салвадордан бўлган 91 ёшли Фабио Алварадо 80 ёшли рафиқаси Марта билан сайлов куни АҚШ фуқароси сифатида қасамёдга келтирилди. Қасамёд маросимидан сўнг Калифорниянинг Норволкидаги участкага овоз бериш учун келди.
A freshman, stands outside the polling location on Penn State University's campus hoping to convince fellow students to vote for Donald Trump Фото муаллифлик ҳуқуқи Jeff Swensen / Getty Images
Image caption Пенсилвания Штат университети талабалар шаҳарчасида Трампни дастаклашга чақирган йигит.
Hillary Clinton supporter Jorge Mendez of Glendale, Arizona wears a dress and Hillary Clinton mask Фото муаллифлик ҳуқуқи Ralph Freso / Getty Images
Image caption Ҳиллари Клинтоннинг дастакловчиси Аризонада мана бу шаклда Трамп мағлубиятини намойиш этди.
People vote at the Woodman of the World (WOW) Lodge during the US presidential election in Florence, South Carolina Фото муаллифлик ҳуқуқи Randall Hill / Reuters
Image caption 8 ноябр куни америкаликлар Конгрессдаги ўринлар учун ҳам овоз бердилар.
Voting booths in Richmond, Virginia Фото муаллифлик ҳуқуқи Shelby Lum/Richmond Times-Dispatch via AP
Image caption АҚШнинг 50 штати ва Вашингтон DC да овоз бериш 6 вақт минтақасида бўлиб ўтди.
A voter in Kansas Фото муаллифлик ҳуқуқи Larry W Smith / EPA
Image caption Канзасда овоз беришни бошлаган сайловчи. Бу ерда 1968 йилдан буён фақат Республикачи номзод ғалаба қозониб келган.
A voter puts on an "I voted" sticker Фото муаллифлик ҳуқуқи Charles Mostoller / Reuters
Image caption Рекорд сондаги кўп сайловчилар почта ёки сайлов участкасида муддатидан олдин овоз берганлар. Муддатидан олдин овоз берганларнинг жами сони 46 миллиондан зиёдни ташкил этган.
Douglas Hurt holds a sign in Bowling Green, Kentucky Фото муаллифлик ҳуқуқи Austin Anthony / Daily News via AP
Image caption Ҳамма ҳам икки номзод ўртасидаги "қақшатқич кураш"га катта қизиқиш билдиргани йўқ.
Reporters speak on-camera Фото муаллифлик ҳуқуқи Mary Altaffer / AP
Image caption Сайлов участкалари ёпилиши олдидан журналистлар Доналд Трампнинг Нью-Йоркдаги сайловолди штабига йиғила бошладилар.
A worker prepares a US flag at the Jacob K Javits Convention Center in New York Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Нью-Йоркдаги Демократларнинг штаби.
Visitors take a selfie with portraits of presidential candidates Hillary Clinton and Donald Trum Фото муаллифлик ҳуқуқи Bart Maat / EPA
Image caption АҚШ президентлик сайловига қизиқиш фақат АҚШ ҳудуди билан чекланиб қолгани йўқ. Ҳолландияда одамлар Ҳиллари Клинтон ва Доналд Трамп фотолари билан суратга тушдилар.
Donna Deer, a supporter of Republican presidential candidate Donald Trump, waits to be interviewed during an election night rally in Indianapolis Фото муаллифлик ҳуқуқи Michael Conroy / AP
Image caption АҚШнинг ўзида эса сайловчилар ўз номзодларини дастаклаш учун тўпландилар. Индианаполисдаги сайлов туни иштирокчиси.
People in the crowd at Hillary Clinton's rally in New York Фото муаллифлик ҳуқуқи Justin Lane / EPA
Image caption Клинтон учун дастлабки рақамлар қувонарли бўлиб турган пайтда унинг дастакловчиларининг кайфияти ҳам кўтаринки эди.
US presidential candidate Donald Trump (standing, right) watches election results with family and supporters. Фото муаллифлик ҳуқуқи Donald Trump Jr/Instagram/PA
Image caption Доналд Трамп ўзи ва оиласи аъзолари эълон қилинаётган рақамларни кузатиб туришгани акс этган фотосуратни эълон қилди.
Johanna Stiles carries vote-by-mail ballots after the Leon County, Florida Фото муаллифлик ҳуқуқи Mark Wallheiser / Getty Images
Image caption Муҳим штатлардан ҳисобланган Флоридада икки номзод кўрсаткичлари ёнма-ён борди. Бироқ, охир-оқибат Доналд Трампнинг қўли баланд келди.
A crowd watches a news report at Rockefeller Center Фото муаллифлик ҳуқуқи Julio Cortez / AP
Image caption Нью-Йоркдаги Рокфеллер марказида одамлар кўчадаги экранларга қараб якуний натижани кутиб турдилар.
Hundreds of Democratic candidate Hillary Clinton supporters Фото муаллифлик ҳуқуқи Saul Martinez / Reuters
Image caption Бруклинда натижани кутаётган Ҳиллари Клинтоннинг қўллаб-қувватловчилари.
Republican Presidential Nominee Donald Trump Holds Election Night Event In New York City Фото муаллифлик ҳуқуқи Chip Somodevilla / Getty Images
Image caption Ўз номзодлари кутилганидан ҳам яхши натижа кўрсатаётган Доналд Трамп тарафдорларининг кайфияти кўтарилиб борди.
Supporters of Democratic presidential nominee Hillary Clinton Фото муаллифлик ҳуқуқи Carlos Barria / Reuters
Image caption Клинтон дастакловчиларининг эса руҳияти чўкиб борди

All photographs are copyrighted.