Франциядаги фавқулодда вазият узайтирилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Франсуа Оллонд ва Париж ҳокими Анн Ҳидалго қурбонларни хотирлашди

Францияда ўтган йилги Париж ҳужумлари ортидан ўрнатилган фавқулодда вазият ҳолати узайтирилиши мумкин. Бу ҳақида Би-би-сига Франция бош вазири Мануэл Вальс маълум қилди.

Унинг айтишича, мазкур чора Франциядаги "демократияни ҳимоя қилиш" учун зарур.

Жаноб Вальс 130 кишининг ўлими билан тугаган Исломий жангарилар ҳужумларининг бир йиллик санаси муносабати билан гапирди.

Президент Франсуа Оллонд Парижда қурбонлар шарафига тошлар ўрнатилишида иштирок этди.

Стад де Франс стадионидан тортиб Батаклан концерт залигача жаноб Оллонд ва Париж ҳокими Анн Ҳидалго ҳужумлар юз берган олтита нишонга ташриф буюрдилар ва қурбонларни хотирладилар.

Жаноб Оллонд бу масканларда нуқт сўзламаган. У сиёсатдан гапириш ўрнига қурбонларни хотирлашга диққатини қаратишни исташини айтди.

Ҳар бир ҳужум жойида қурбонларнинг исми-шарифи ўқиб эшиттирилди.

Батаклан концерт залида жаноб Оллонд ва Ҳидалго хоним оломон билан биргаликда қурбонлар хотирасига шарлар учиришди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг