Трамп $1 долларга ишлашга рози

Дональд Трамп Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Американинг янги сайланган Республикачи президенти Дональд Трамп $400.000 долларлик президентлик маошидан воз кечишини баён қилган.

Фақат расмиятчилик учун йилига $1 АҚШ доллари олишга рози эканини айтган.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампанияси чоғида эълон қилган бу режасини CBS телевизион каналининг "60 дақиқа" кўрсатувига берган суҳбати чоғида яна бир бор такрорлаган.

Аммо суҳбат жараёнида жаноб Трампнинг, ҳатто, АҚШ президенти йиллик маоши миқдоридан бехабар экани ҳам ошкор бўлган.

Кўрсатув олиб борувчиси Лесли Шталнинг эслатмаси ортидан ҳам, Республикачи янги президент, "Йўқ, мен бу маошни олмайман. Олмайман", - дея такроран баён қилган.

Ўзининг шу йил сентябр ойидаги сайловолди кампанияси чоғида эса, Дональд Трамп "маош, деб бош қотириб ўтирмаслиги"ни айтганди.

Аммо, энг сўнггида таъкидлаш жоиз, жаноб Трамп бу каби қарорга келган биринчи АҚШ президенти эмас.

Бунгача шахсий мол-мулклари озмунча бўлмаган Герберт Гувер ва Жон Фицжеральд Кеннедилар ҳам ўзларининг президентлик маошларидан воз кечиб, уни хайр-эҳсон мақсадларига сарф қилишган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.