‘Ҳижобингни ечмасанг, ёқаман’

Мичиган Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, нотаниш шахс Мичиган Университети талабасига худди ана шундай деб таҳдид қилган.

"Агар, ҳижобини ечмаса, унга ўт қўяжаги" билан пўписа қилган.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Ҳодиса ўтган жума куни маҳаллий вақт билан шомга яқин Энн-Арбор шаҳридаги Талабалар шаҳарчасининг шундоққина ташқарисида юз берган.

Полиция мулозимларининг сўзларидан маълум бўлишича, талаба қиз нотаниш шахснинг айтганига кўнгану, сатҳни соғ-омон тарк этган.

Мичиган Университети масъули Дайан Браун наздида, "бу - диний нафрат заминида амалга оширилган жиноят бўлган".

У бу ҳақдаги фикрларини Американинг нуфузли "Вашингтон Пост" нашрига изҳор этган.

Нашрнинг маълумотларидан аён бўлишича, Республикачи номзод Дональд Трампнинг президент сайловларидаги ғалабаси ортидан, Америкада бунга ўхшаш ҳоллар ортган.

Дональд Трамп эса, сайловолди кампанияси чоғида ўзининг мусулмонлар ва муҳожирларга қарши кескин чиқишлари билан танилган - тафсилотлари видеолавҳамизда, назардан қочирманг, муҳим.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.