Ҳиндистонда поезд ҳалокатидан ўлганлар сони ортмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Гувоҳларнинг айтишларича, поезд одатий тезликда кетаётган бўлган

Ҳиндистон шимолида жойлашган Уттар Прадеш штатида 14 вагонли поезднинг йўлдан чиқиб кетиши оқибатида нобуд бўлганлар сони 100 дан ортган.

Полициянинг айтишича, ҳодисада 150 дан ошиқ одам тан жароҳати олган.

Ҳалокат шанбадан якшанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 03:00 да юз берган.

Қутқарувчилар ҳамон ағдарилиб кетган вагонлар ичидан жасадларни топишга уринишмоқда.

Ҳалокат сатҳидан олинган тасвирларни BBCUZBEK нинг YouTube кўринг

Пукхрайан қишлоғи яқинида юз берган ҳалокат сабаблари ҳали маълум эмас.

Поезд йўловчиларидан бири Кришна Кешав Би-би-сига: "Биз эрталабги соат 3 ларда қаттиқ силкинишдан уйғониб кетдик. Қатор вагонлар йўлдан чиқиб кетганди. Ҳамма даҳшатга тушганди. Мен қатор жасадлар ва тан жароҳати олган одамларни кўрдим", деб айтди.

Аксар жабрланганлар паровоз яқинидаги икки вагонда бўлишган. Вагонлар ағдариб кетган ва ўта қаттиқ шикастланган.

Темир йўллар хизмати юқори мартабали расмийси Пратап Рай матбуотга: "Биз инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча усулларни ишга солмоқдамиз. Аммо, метал вагонларни кесиш осон бўлмаяпти", деб айтган.

Деҳлидаги Би-би-си мухбири Санжой Мажумдернинг айтишича, бироз олдин қутқарувчилар икки ёш бола дохил қатор йўловчиларни вагонлардан олиб чиқишган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Twitter саҳифасида жабрланганлар бошларидан кечираётган оғриқни сўз билан ифодалаш мушкуллиги ҳақида ёзган.

"Яқинларини йўқотганларга ҳамдардман. Поезд ҳалокати яраланганни дуо қиламан", дея қўшимча қилган у.

Жаноб Моди Темир йўллар бўйича вазир Суреш Прабҳу билан алоқада эканини билдирган.

Вазир жаноблари Twitter саҳифасида ҳодиса сабаблари ўрганилаётгани ва жабр кўрганларга тавон тўланишини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг