Трамп ашаддий танқидчисига лавозим бермоқчими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Сайлов кампанияси пайти Мит Ромни жаноб Трампни "фирибгар" деб атаганди

АҚШда янги президент этиб сайланган Доналд Трамп ўзининг ашаддий танқидчиларидан бири Мит Ромни билан учрашган.

Хабарларда у Давлат котиби этиб танланиши эҳтимоли тахмин этилмоқда.

Аммо, шанба куни кечган учрашув тафсилотларини ҳеч бир томон маълум қилмаган. Жаноб Ромни Ню Жерсида Доналд Трампнинг ҳузурини тарк этаркан, бирор бир вазифа таклиф қилиндими, уни қабул қилиш ниятидами йўқлигини очиқламаган.

У АҚШ манфаатларига оид "кенг қамровли" музокара бўлганини айтиш билан чекланган.

Сайлов кампанияси пайти Мит Ромни жаноб Трампни "фирибгар" деб атаганди.

Ўз навбатида Доналд Трамп 2012 йилги президентлик сайловларига номзодини қўйиш уринишига ишора қиларкан, Ромнининг кампанияси аввал кузатилмаган даражада "муваффақиятсиз" кечганини айтганди.

Ҳозиргача Доналд Трамп ўз ҳукумати қатор лавозимларига одам танлаган, аммо уларнинг айримлари ўта мубоҳасали деб кўрилмоқда.

Бош прокурорликка номзоди Жефф Сешнс бўлиб, 1986 йил унга ирқчи мазмундаги изоҳлари учун федерал ҳакамлик вазифаси берилмаганди.

Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи этиб танланган Генерал-лейтенант Майкл Флинннинг Ислом динига оид билдирган фикрлари савол остига олинмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг