Мурсийнинг умрбод қамоқ жазоси бекор қилинди

Муҳаммад Мурсий маҳкамада(2015 йил июни) Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Мисрнинг Кассация маҳкамаси қудратдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсийнинг бир умрлик қамоқ жазосини бекор қилган.

Ўтган ҳафта 65 ёшли собиқ президентга белгиланган ўлим жазоси ҳам бекор қилинган эди.

Муҳаммад Мурсийга умрбод қамоқ жазоси "хорижий ташкилотлар билан бирга террорчилик амалларини содир этиш"да айбдор деб топилгани учун чиқарилган эди.

2011 йилдаги оммавий норозиликлар пайти қамоқхонадан кўп сондаги тутқунларнинг қочиб чиққани билан боғлиқ маҳкама иши Мурсийга ўлим жазоси белгилаган эди.

Кассация маҳкамаси ушбу жиноят ишларини қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилган.

Бундан ташқари Муҳаммад Мурсийга бошқа айбловлар қўйилган ва ўша ишлар бўйича у қамоқ муддатини ўташи лозим деб топилган.

Мисрнинг демократик сайловларда сайланган илк президенти Муҳаммад Мурсий 2013 йили ҳарбийлар уюштирган давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятдан ағдарилган, унинг партияси "Мусулмон биродарлар" яна Мисрда тақиқланган, исломий фирқанинг минглаб тарафдорлари узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган.

2012 йилдаги демократик сайловларда Муҳаммад Мурсий ғалаба қозониб президент бўлди.

Бироқ орадан бир йил ўтиб унинг президент ваколатларини янада кенгайтириш фармонига қарши норозиликлар кучайди ва фелдмаршал Абдул Фаттоҳ ал-Сиси етакчилигидаги ҳарбийлар қонуний президентни қудратдан ағдардилар.

Ҳарбий унвонидан воз кечиб 2014 йилги президентлик сайловига ўз номзодини қўйган Абдул Фаттоҳ ал-Сисининг сайловчиларнинг 46 фоиз овозини тўплаб ғалаба қозонгани эълон қилинди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг