Ироқ: Шиа зиёратчиларига ҳужум оқибатида 80 инсон ҳалок бўлган

Карбало шаҳрига миллионлаб Шиа зиёратчилари зиёратга боришган. Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Карбало шаҳрига миллионлаб Шиа зиёратчилари зиёратга боришган.

Ироқ хавфсизлик расмийлари хабар қилишича, худкуш ҳужумчи бошқарувидаги юк автомобилини портлаши оқибатида қарийб 80 инсон ҳалок бўлган.

Портлаш Ҳилла шаҳри яқинидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси ва ресторан олдида рўй берган.

Ҳилла пойтахт Бағдоддан 80 километр жанубда жойлашган.

Бу пайтда кўча Карбало шаҳридан зиёратдан қайтаётган зиёратчилар билан тўла бўлган.

Хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Эрон фуқаролари кўпчиликни ташкил этади.

Ҳужум учун масъулиятни ИШИД зиммасига олган.

"Исломий Давлат" тарқатган хабарида 200 одам ҳалок бўлган, деб ёзган.

Афтидан, эронлик Шиа зиёратчилари ўтирган автобуслар нишонга олинган.

Худкуш ҳужумчи юк автомобилини ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнида тўхтатган.

Портлаш кучидан шохобча буткул вайрон бўлган, кўплаб автомобиллар ёниб кул бўлган.

Ироқда бундан олдинги йилларда ҳам сунний жангарилар Шиалар байрами ёки хотира маросимларини нишонга олган ҳужумлар кўп содир этилган.

Расмийлар хабар қилишича, бу йил ҳам Карбало шаҳрига бир неча худкуш ҳужумчи яширинча киришга ҳаракат қилганлар.

Карбалога яқин Айн-Тамр шаҳрига олти худкуш ҳужумчи киргани, улардан беш нафари отиб ўлдирилгани, олтинчиси эса ўзини-ўзи портлатишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар беришди Ироқ расмийлари.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар