Рамзан Қодиров: Немцов Россиянинг душмани эди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Рамзан Қодиров: Немцов Россиянинг душмани эди

Чеченистон раҳбари яна бир бор мухолифларга қарши чиқиш қилган.

Унинг айтишича, Россиядаги расмий бўлмаган мухолифатчилар "сафсатабоз" ва "уятсиз" одамлардир.

Рамзан Қодировнинг ишонишича, мухолифат давлатнинг манфаатларини "тўрт тангага сотишни давом эттиришдан бошқа нарсага қизиқмайдилар.

У шунингдек, мабодо Pussy Riot масжидда "чиқиш" қиладиган бўлса, у қандай амалга қўл уришини айтган.

ТАСС билан суҳбатида Қодиров вақти келиб, халқ "тизимдан ташқаридаги мухолифатчиларни дайди итларни ҳайдагандай минтақадан қувиб солади", деб айтган.

"Ҳатто уларнинг ўз қариндошлари улардан воз кечади...Исм-шарифларини шарманда қилмасликлари учун..."

Чеченистон раҳбари қайси сиёсатчилар ҳақида гапираётганини ошкор қилмаган.

"Аниқ номларини айтишни истамайман. Агар номларини очиқ айтсам, кейин машқ қилолмайман, чунки кўнглим беҳузур бўлади", деб қўшимча қилган Қодиров.

Қодировнинг ёзғиришлари

Қодиров мухолифатга қарши биринчи марта ёзғираётгани йўқ.

Феврал ойида Instagram даги саҳифасига "Парнас" раҳбари Михаил Касьянов мерганлар милтиғидаги нишон ортида бўлган видеони жойлади.

"Касьянов Страсбургга Россия мухолифати учун пул олгани келди. Тушунмаганлар тушуниб олади", деб ёзди у.

Касьяновнинг маслакдошларидан Илья Яшинга кўра, бу тўғридан тўғри ўлдириш билан таҳдиддир.

"Уларни парчалаб ташлашган бўлишарди"

"Менинг учун бу пуссилар(Pussy Riot) Россия душманларидир. Улар черковга киришибди, шарманда қўшиқлар айтиб, рақс тушишибди. Агар улар масжидга киришганида, икки жиноят рўй берарди. Уларни турган жойларида парчалаб ташлашарди".

Ўтган йил феврал ойида ўлдириб кетилган Борис Немцов ҳақида гапира туриб, Қодиров "у ҳеч қачон менинг шахсий дўстим ёки душманим бўлмаган", деб айтган.

Лекин Қодировга кўра, Немцов ўзини ўзи "Россиянинг душмани"га айлантирган.

"Унинг дўстлари энди Немцовдан фойда йўқлигини билишган, кейин эса бир ўқ билан икки қуённи йўқ қилишга қарор беришган", деб айтган Чеченистон раҳбари.

Қодиров аввалда ҳам Немцов иши бўйича терговда кўрсатма беришга тайёрлигини айтганди.

Борис Немцовнинг оиласи адвокатлари Тергов қўмитасига бир неча марта Қодировни сўроқ қилиш борасида ариза йўллашганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар