Колумбиядаги учоқ ҳалокатида беш инсон омон қолган

Учоқ тоғли ҳудудда ҳалокатга учраган Фото муаллифлик ҳуқуқи TELEANTIOQUIA

Бразилиянинг футбол жамоаси аъзоларини олиб бораётган учоқ ҳалокати оқибатида 76 инсон ҳалок бўлган.

Бразилиянинг "Шапекоэнсе Реал" жамоаси Колумбиянинг "Атлетико Насьонал" жамоаси билан Жанубий Америка кубоги учун 29 ноябр куни майдонга тушиши керак эди.

Чартер парвоздаги учоқ бортида 81 инсон бўлган.

Учоқ Меделлин шаҳрига яқин тоғли ҳудудда ҳалокатга учраган.

"Биз олти кишини қутқардик. Бироқ улардан бири шифохонага олиб борилаётган пайтда ҳаётдан кўз юмди", деб айтган маҳаллий полиция раҳбарларидан бири.

Авиация расмийлари хабар тарқатишларича, ҳалокатдан олдин экипаж аъзолари учоқ двигателида муаммо юзага келгани ҳақида хабар берганлар.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, учувчилар ёқилғи камайиб кетгани ҳақида сигнал берганлар ва фавқулодда қўнишга ҳаракат қилганлар.

Спорт жамоаларининг авиаҳалокатлари

1979 йили Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси 17 ўйинчиси ўтирган Ту-134 йўловчи учоғи бошқа бир Ту-134 билан тўқнашгани оқибатида икки йўловчи учоқдаги барча инсонлар ҳалок бўлган эди. "Пахтакор" СССР чемпионлиги учун Минскнинг "Динамо" жамоаси билан ўйнаш учун парвоз қилаётган бўлганлар. Икки учоқ ер сатҳидан 8400 метр баландликда тўқнашган.

1989 йил июнида Суринам пойтахтига қўниш пайтида Амстердамдан учиб борган учоқ ҳалокатга учраган. Оқибатда асли суринамлик 23 Ҳолландия футболчиси ҳаётдан кўз юмган эди.

1993 йили апрелидаги авиаҳалокатда Замбия терма жамоасининг 18 футболчиси ҳалок бўлган. Жаҳон чемпионлиги учун саралаш ўйинини ўйнаш учун Замбия жамоаси Сенегал жамоаси учун бораётган бўлганлар. Учоқ Габон соҳилларига яқин жойда денгизга қулаган.

2011 йил сентябрида Россиянинг Ярославл шаҳридан кўтарилган Як-42Д учоғи ҳалокатга учраган. Учоқда Ярославлнинг "Локомотив" хоккей жамоаси аъзолари бўлганлар. Учоқда бўлган 44 инсон ҳалок бўлган, фақат бир инсон тирик қолган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.