Путин: Россия АҚШ билан тенгма-тенг ҳамкорликка тайёр

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Путин: Россия АҚШ билан тенгма-тенг ҳамкорликка тайёр

Президент Путин АҚШнинг янги маъмурияти билан тенгма-тенг асосда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ дунёда хавфсизлик ва барқарорлик учун умумий масъулиятга эгадир.

"Икки ўртадаги алоқаларни нормаллаштириш, ўзаро манфаатли муносабатларни тенгма-тенг асосда бошлаш керак", деб айтган Россия раҳбари Федерал кенгаш йиғинида.

"Биз АҚШ билан биргаликда ҳақиқий, тўқиб чиқарилмаган халқаро террорчиликка қарши кураш йўлида бирлашишни кутмоқдамиз".

Бунгача "Примаковские чтения" форумида Путин собиқ Бош вазир Евгений Примаковнинг "замонавий ва йирик муаммоларни ечишда" Россия ва АҚШнинг жиддий ҳамкорлиги муҳим деган сўзларини хотирлаган.

"Аммо сўнгги йилларда, афсуски, Россия-Америка муносабатлари жиддий ёмонлашди. Бу бизнинг айбимиз эмас", деб айтган Путин.

Унинг айтишича, АҚШда янги президент иш бошлаши икки мамлакат ўртасидаги алоқалар яхшиланишига умид туғдиради.

Бу эса "нафақат Россия ва Америка халқи, балки халқаро миқёсда барқарорлик ва хавфсизлик учун ҳам жуда муҳимдир".

"Яқинда Доналд Трамп билан суҳбатда биз давлатларимиз орасидаги қониқарсиз муносабатларни ислоҳ қилиш кераклиги ҳақида фикр алмашдик. Бу масалада ҳамфикр эканмиз. Биз бу йўлда ўз имконимиз доирасида қадам ташлашга тайёрмиз", деб айтган Россия президенти.

Трамп ўз сайловолди тарғиботида бир неча марта агар ғалаба қозонса, Россия-Америка муносабатларини яхшилаш ҳақида ваъда берганди.

"Биз ўз манфаатларимизга зид амалларга тоқат қилмаймиз. Биз ўз тақдиримизни, бугунимизни ўзимиз қурамиз, ўзимиз ҳал қиламиз. Бу йўлда четдан маслаҳатга муҳтож эмасмиз", деб айтган Владимир Путин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар